Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги консeрва заводида ёнғин содир бўлди

Самарқанддаги консeрва заводида ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ

Бугун 24 октябр куни Самарқанд шаҳридаги «Спитамен шох» кўчасида жойлашган консерва заводининг омборида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ёнғин ҳақида хабар соат 20:20да келиб тушган. ФВВ ҳудудий бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув гуруҳлари ҳодиса жойига етиб бориб, ёғоч материаллари ва бошқа буюмлар бўлган омборхонани ўчириш учун тахминан 50 дақиқа вақт сарфлашган.

Ёнғиннинг умумий майдони 650 кв. метр. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг