«Самарқанд – Қарши» йўлида ўнлаб автомобил тўқнашди (фото)

«Самарқанд – Қарши» йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўнлаб автомобилларнинг тўқнашуви содир бўлган. Ушбу йирик ЙТҲга йўлнинг музлагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.


ZarNews.uz канали эълон қилган фотоларда ўнлаб автомобилнинг жиддий тўқнашганини кўриш мумкин. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобил йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter