Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қувадаги «разбор» бир йигитнинг ўлимига сабаб бўлди

Қувадаги «разбор» бир йигитнинг ўлимига сабаб бўлди

Архив фото

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Қува туманида икки гуруҳ «кўча болалари» ўртасидаги муштлашув бир йигитнинг ўлими билан якун топди. Воқелик 1 ноябрь куни кечаси содир бўлгани айтилмоқда.

Манбамизга кўра, икки ўсмир «гап талашиб» қолди. Кейин қоқ ярим тунда «четроқ жойга чиқиб», муносабатларига ойдинлик киритишга келишади. Йигитлар белгиланган жойга бир ўзлари келмайди: бири беш нафар, иккинчиси саккиз нафар «ҳаммаслиги» билан ташриф буюради. Натижада келишмовчилик баттар кучайиб, икки гуруҳ ўртасида олатасир муштлашув юз беради. Бунинг оқибатида бир йигит олган жароҳати сабаб вафот этади.

Айтишларича, оммавий муштлашув иштирокчиларининг аксарияти Қува туманининг темирйўл станцияси атрофидаги «крутой»лар экан...

Ҳозирча воқеликка тегишли органлар баёнот бергани йўқ. Бироқ манбамизга кўра, ҳолат юзасидан аллақачон Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми билан (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўладиган даражада қасддан баданга оғир шикаст етказиш) «иш» қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг