Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда йигит ўзи билан танишмаган қизнинг юзига шиша идиш билан урди

Қашқадарёда йигит ўзи билан танишмаган қизнинг юзига шиша идиш билан урди

Ижтимоий тармоқларда икки йигит қизлар билан танишишга урингани, рад жавобини олгач, улардан бири қизлардан бирининг юзига шиша идиш улоқтиргани ва қиз жиддий жароҳат олгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Китоб тумани, «Гулистон» МФЙда яшовчи фуқаро Р.Д танишлари билан Шаҳрисабз шаҳридаги «Караван» номли ошхонада ўтирганида, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи B.Ш фуқаро Р.Д ва унинг танишлари ўтирган ошхона столига келиб ўтириб, туриб кетиб, бирор етарли сабабларсиз, ошхона столи томон ичимлик ичиш учун мўлжалланган шиша идишни отган.

Натижада шиша идиш фуқаролар Р.Д. ва Қ.С.ларнинг юз ҳамда бўйин соҳасига келиб тегиши оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан фуқаро B.Шga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг