Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура ўз жонига қасд қилган ИИБ бошлиғи ўринбосари бўйича баёнот берди

Прокуратура ўз жонига қасд қилган ИИБ бошлиғи ўринбосари бўйича баёнот берди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Қўмқўрғон ИИБ бошлиғи ўринбосари ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Сурхондарё вилояти прокуратурасига кўра, 3 май куни соат 08-00 ларда Жарқўрғон туманида Р.С. яшаш уйи ёнида жойлашган молхонаси шифтига хўжалик арқонидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида ҳодиса жойидан 1 дона 1,5 метр узунликдаги арқон холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Қумқўрғон туман суд-тиббиёт экспертизаси бўлимининг дастлабки маълумотномасида марҳум Р.С. нинг ўлимига «юқори нафас йўлларининг сиқилиши, механик асфикция, сиртмоққа осилиш» каби тан жароҳатлар сабаб бўлганлиги, унинг баданида бошқа тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Марҳум Р. С. 1975 йилда Жарқўрғон туманида туғилган, 2021 йилнинг январь ойида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган билдиргиси асосида ички ишлар органларидан бўшатилган, дейилади баёнотда.

Ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг