Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди

Бугун, 26 март, соат 09:44да Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кучли ер қимирлаши кузатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан берилган хабарга кўра, 4 баллик зилзила содир бўлган.

«ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 26.03.2020 да Тошкент вақти билан 09:44 (26.03.2020 да 04:44 Гринвич бўйича) Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди.

Координаталар 40,74 градус шимолий кенглик, 70,5 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 122,51 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 123 км, 4 балл.
Наманган : 103 км, 4 балл.
Андижон : 155 км, 3 балл.
Фарғона : 115 км, 4 балл.
Гулистон : 147 км, 4 балл.
Жиззах : 235 км, 3 балл.
Самарқанд : 324 км, 2 балл.
Бухоро : 526 км, 2 балл.
Термиз : 480 км, 2 балл.
Қарши : 453 км, 2 балл.
Навоий : 440 км, 2 балл».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг