Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида қуролли ҳужум уюштирганлар ИШИД жангчилари экани тасдиқланди

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида қуролли ҳужум уюштирганлар ИШИД жангчилари экани тасдиқланди

Фото: Тожикистон ИИВ

Кеча тунда Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган тожик постига қуролли ҳужум бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Маълум қилинишича, ушбу ҳужумни уюштирганлар ИШИД (Ўзбекистонда таъқиқланган) жангарилари экани тасдиқланган.

Жангарилар 3 ноябрь куни Афғонистон орқали Тожикистонга ўтишган. Ушланганлар тергов қилинганда улар «Ишқобод» постига ҳужум уюштиришда «махсус топшириқ»ни бажаришганини тан олишган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон кучишлатар тизимлари томонидан ўтказилган амалиёт натижасида ҳужум қилган босқинчилар ўраб олинган ва 15 нафари йўқ қилинган. Яна 5 босқинчи қўлга олинган. Амалиёт вақтида чегара қўшинларининг бир аскари ва Тожикистон ички ишлар вазирлигининг бир ходими вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг