Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон илм-фани жудоликка учради

Ўзбекистон илм-фани жудоликка учради

Фото:«ЎзА»

Атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Нусрат Парпиев 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Н.Парпиев 1931 йилнинг 14 октябрида Тошкент шаҳрида туғилган. 1953 йилда Ўрта Осиё давлат университетини, 1956 йилда Москва давлат университетининг аспирантурасини тамомлади.

Н.Парпиевнинг муаллифлигида комплекс бирикмалар кимёси йўналишига бағишланган 750 дан зиёд илмий мақолалар, 7 та монография, 22 та муаллифлик гувоҳномаси ва 3 та патент юртимиз ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассислари томонидан юксак эътироф этилган.

Унинг раҳбарлигида 50 дан ортиқ фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг