Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда одамлар йўлни тўсиб ҳаракатлангани видеосига расмий изоҳ берилди

Наманганда одамлар йўлни тўсиб ҳаракатлангани видеосига расмий изоҳ берилди

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда Наманганда тунда минга яқин фуқаролар йўлни тўсиб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 31 декабрь куни байрам тадбирлари муносабати билан Наманган шаҳрининг «Афсоналар водийси» истироҳат боғига вилоятнинг барча туманларидан 1000 нафарга яқин фуқаро ташриф буюриб, боғга ўрнатилган арча атрофида тўпланишган.

Боғга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 253 нафар хавфсизлик хизмати ходими жалб қилинган.

Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҲМҚО ходимлари томонидан фуқаролар тарқатилаётган ҳолат интернет тармоқларида намойиш қилинган.

Қайд этилишича, шу куни вилоят ҳудудида норозилик чиқишлари ва намойишлар ҳамда кўнгилсиз ҳолатлар содир этилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг