Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда ёнаётган «Damas» ичида ҳайдовчи қолиб кетди

Марғилонда ёнаётган «Damas» ичида ҳайдовчи қолиб кетди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

2021 йил 14 декабрь куни соат 20:00 ларда, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган «Ёғду» қахвахонаси рўпарасида аянчли ЙҲТ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Р.Х. «Damas» русумли автомобилни бошқараётиб, чапга бурилиш вақтида рўпарадан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган «Cobalt» русумли автомобилни ўтказиб юбормаганлиги оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Зарб оқибатида «Damas» автомобилида ёнғин юзага келган ва бундан «Cobalt» ҳам зарар кўрган. Ҳодиса натижасида «Damas» ҳайдовчиси 30 ёшли Р.Х. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг