Форс кўрфази мамлакатларига даҳшатли қум бўрони ёпирилди (видео)
Ушбу ҳафта охири Форс кўрфази мамлакатларини, шу жумладан, Қатар ва Саудия Aрабистонига кучли қум бўрони ёпирилди.
Ноқулай об-ҳаво жума куни кечқурун бошланган: ҳудудни кутилмаганда йилнинг бу даврига хос бўлмаган димиқтирувчи иссиқлик қуршаб олган. Сўнгра кучли шамол кўтарилган. У қум ва чангни кўтариб, осмонни тўсиб қўйган ва бир неча метргача кўришни чеклаган. Чанг ва қум барча бинолар ва автомобилларни қоплаб олган. Қум, ҳатто, деразадаги тешиклар орқали уйларнинг ичигача кириб борган.
Қум бўрони ўзи билан бирга совуқ об-ҳавони ҳам олиб келди. Қатар пойтахти Дохада ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, 16 даражагача тушиб кетди.
Ушбу дам олиш кунлари об-ҳаво туфайли фуқаролик ва ҳарбий авиация фаолияти чекланди. Саудия Aрабистони ҳарбий ҳаво кучларининг парвозлари чанг бўрони туфайли бекор қилинган.
Якшанба куни минтақада об-ҳаво яхшилана бошлади, бироқ кучли шиддатли шамол эсишда давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter