Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада опа-сингиллар газдан заҳарланиб вафот этди

Фарғонада опа-сингиллар газдан заҳарланиб вафот этди

Иллюстратив фото: «Otyrar.kz»

11 ноябрь куни соат 06:30ларда Фарғона вилоятининг Риштон тумани, «Зарариқ» маҳалласида яшаган вояга етмаган опа-сингиллар яшаш хонадонидаги ҳаммомга ювиниш мақсадида киришган вақтида ҳаммомни иситиш учун қўлбола усулда ясалган печга уланган табиий газ ўчиб қолган. Натижада улар табиий газдан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Xabar.uz»га маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг