Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилонзорда 1 ёшли қизчанинг вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзорда 1 ёшли қизчанинг вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор туманида 1 ёшли қиз вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дараҳтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Чилонзор туманининг 5-мавзесида болалар аравачасида олиб кетилаётган 2023 йилда туғилган қизалоқ устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг