Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чақалоғини жазирамада шийпонга ташлаб кетган она топилди

Чақалоғини жазирамада шийпонга ташлаб кетган она топилди

Фото: Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси

Шу йилнинг 22 июл куни, жазирамада Ғиждувон туманидаги шийпонлардан бирига ташлаб кетилган чақалоқнинг онаси топилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ расмий маълумот берди. 

ИИБ, ҳудудий ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида чақалоқнинг 2022 йил январ ойида туғилган Нарзуллаева Муслима эканлиги ва онасининг шахси аниқланиб, тергов органига топширилди.

Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишида шахснинг шаъни, қадр қиммати ва оилавий сирлари билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд бўлганлиги сабабли тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, ИИБ аввал чақалоқнинг яқинларини ҳам қидирувга берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг