Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Cайёралар қотили» дея таърифланган астероид Ерга яқинлашмоқда

«Cайёралар қотили» дея таърифланган астероид Ерга яқинлашмоқда

Фото: Х/NASA_EN_ESPANOL

Олимлар «сайёралар қотили» дея таърифлаган астреоид эртага, 27 июн куни Ерга яқинлашади.

Астероид (илмий номи — 2011 UL21) Ер ёнидан 93 000 км/соат тезликда ўтиб кетади. Бу ҳақда Европа космик агентлиги хабар берди.

Астероид Ердан анча олисдан ўтиб кетади, хавотирланишга асос йўқ.

Ушбу астероид 66 млн йил бурун динозаврларни қириб юборган фазовий жисмдан беш баравар кичик. Шу боис у билан (эҳтимолий) тўқнашув оқибати палеоген давридаги каби ҳалокатли бўлмайди. Аммо унинг таъсири қитъалар миқёсида сезилиб, глобал иқлим ўзгаришини келтириб чиқаради, дейилади хабарда.

Астрономларнинг сўзларига қараганда, астероидни тунги осмонда телескоп орқали кузатиш мумкин. Унинг Ер атрофига кейинги «ташрифи» 2089 йилга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг