Бухорода эркак 22 ёшли хотинининг умрига зомин бўлди
Бухорода эркак турмуш ўртоғининг қотилига айланди.
Билдирилишича, ушбу оила эркакнинг учинчи турмуши бўлиб, аёлнинг эса тўртинчи эри сифатида қайд этилган бўлган.
Жорий йилнинг 30 июль куни Бухоро тумани, Мустақиллик маҳалласида турмуш қуриб, яшаб келаётган асли қашқадарёлик бўлган 22 ёшли аёл К. Р. эри Д.А. томонидан содир этилган қотиллик қурбони бўлган. Аёлни турмуш ўртоғи хиёнат устида ушлаб, пичоқлаб парчалаб ташлагани айтилмоқда. Фуқаро Д.А. турмуш ўртоғи К.Р.ни ошхона пичоғи билан уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят Прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter