Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боинг-739 самолёти Қаршидан уча олмади

Боинг-739 самолёти Қаршидан уча олмади

Видеодан кадрлар

«Azur Air» авиакомпаниясининг Боинг-739 самолёти Қарши – Санкт-Петербург йўналишидаги чартер қатновини амалга ошира олмади.

Бу эса бугун тонгда «Қарши» аэропортидан учиб кетиши керак бўлган  йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

«Uzbekistan Airports» АЖ матбуот хизматига кўра, ҳаво кемаси экипажи командири самолёт юки оғирлиги боис, ушбу қатнов бажарилмаслиги ҳақидаги қарорни қабул қилган.

Йўловчиларга «Қарши» аэропортининг масъул ходимлари ҳамда «Azur Air» авиакомпанияси самолёти экипажи томонидан ушбу қарорга сабаб бўлган ҳолатлар хақида маълумот берган.  

Ҳозирда аэропорт ходимлари томонидан ушбу 214 нафар йўловчига керакли ёрдам, жумладан нонушта тарқатилиб, улар меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда ва иссиқ овқат билан таьминлаш каби масалалар ҳал қилинмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг