Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Ўзбекистондаги техникалар юзасидан «Толибон»га жавоб қайтарди

АҚШ Ўзбекистондаги техникалар юзасидан «Толибон»га жавоб қайтарди

«Толибон» ҳокимиятга келиши фонида айрим афғон учувчилари самолёт ва вертолётларида қўшни давлатларга қочишганди. 

Шундан сўнг, «Толибон» раҳбарияти ушбу техникаларни қайтаришни сўраб қатор баёнотлар билан чиқди. 

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, самолёт ва вертолётлар Афғонистонга қайтарилмайди. Бу ҳақда Пентагоннинг матбуот котиби  Жон Кирби маълумот берди.

«Толибон» АҚШ томонидан Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олинмаган. Бундан ташқари расмий Вашингтон Афғонистонда инсон ҳуқуқлари тикланишини исташини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шаҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар қардош давлатлар билан муносабатларига таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг