Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Андижондаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Аввалроқ ФВВ 17 ноябрь оқшомида Андижон туманидаги улгуржи озиқ-овқат бозорида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берганди.

Аниқланишича, Андижон тумани, Султонобод маҳалласида жойлашган «Ёрбоши водий савдо» МЧЖга тегишли бўлган ошхона ва савдо дўконларининг умумий 692,9 кв/м. қисми ёниб, тахминан 1 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «б» банди (Оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, дея маълум қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг