Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида тартибсизлик юзага келди

Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида тартибсизлик юзага келди

Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида фуқаролар билан юзага келган тартибсизликлар акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада маълум бўлишича, фуқаролар ўзларининг шахсий мурожаатлари билан вилоят ҳокимлиги биноси олдига келган. Мурожаат билан келган фуқаролар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги учун тартибсизлик юзага келган. 

Шу куннинг ўзида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди. Шунингдек, ушбу фуқароларга вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунида ўтказилиши тушунтирилди. 

Маълумот учун: Мурожаат билан келган аҳолининг мурожаатлари рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш учун тегишлилиги юзасидан мутасадди ташкилотларга юборилди ва назоратга олинди», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг