Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон марказий поликлиникасида ёнғин бўлди. Шифокорлар фаоллиги сабаб жароҳат олганлар йўқ

Андижон марказий поликлиникасида ёнғин бўлди. Шифокорлар фаоллиги сабаб жароҳат олганлар йўқ

Шу йилнинг 27 март куни, соат 16:30 да Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.

«Шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи мазкур тиббиёт муассасаси карантин муносабати билан санитария талаблари асосида иш фаолияти чегараланган ҳолда фаолият олиб бораётган эди», – дея хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Маълумотларга қараганда, 5 қаватли ушбу бинонинг 4-қаватидаги бош ҳамшира хонасида жойлашган совитгич ва компьютерларнинг электр тармоғига уланган жойида қисқа туташув рўй бериб, қисқа фурсатли ёнғин юзага келган. Шу заҳотиёқ поликлиникадаги тиббиёт ходимлари ва беморлар зудлик билан ташқарига кўчирилган.

Тезкор ҳаракатлар ва поликлиника шифокорларининг фаоллиги сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган. Катта миқдордаги моддий зарар ҳам етказилмаган.

Айни пайтда ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин марказий поликлиника фаолиятига таъсир этмади. Фаолият бўйича хизматлар Андижон шаҳрининг бошқа мавжуд 8 та оилавий поликлиникаларига тақсимланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг