Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акушерлик ва гинекология марказидаги уюшган жиноятчилик фош этилди

Акушерлик ва гинекология марказидаги уюшган жиноятчилик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан «Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази»да ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Маълум бўлишича, марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, «Давр банк»нинг Юнусобод филиали, «Ипак йўли» банкининг Мирзо Улуғбек филиали ходимлари ҳамда «T.S», «S.F» МЧЖлари мансабдор шахслари, «X.U» ва «S.P.» хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018 ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд. сўм пул маблағларини талон-торож қилган.

Ҳозирда «Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази» мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг