Путиннинг навбатдаги қалтис қарори (фото)
Жорий йил 24 февраль куни Украинага бостириб кирган Россия раҳбарияти кейинги пайтларда тобора қалтис ишларга қўл урмоқда.
Жаҳон ҳамжамиятининг кескин эътирозига қарамай, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг рус армияси томонидан босиб олинган Луганск, Донецк, Херсон ва Запорожье вилоятларида ошиғич равишда референдум ўтказилиб, тўрт ҳудуд Россия таркибига қўшиб олинди.
Президент Владимир Путин ядро қуролини қўллаш эҳтимоли ҳақида бир неча бор таҳдидли баёнот берди. Ҳозиржавоб карикатурачилар инсоният учун ҳаёт-мамот аҳамиятига молик ҳодисаларни ўзига хос йўсинда тасвирламоқда.
Сўнгги кунларда жаҳон матбуотида Россия–Украина зиддияти мавзусида чоп этилган айрим ҳажвий суратлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter