Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркор Фируз Аллаев: «Ўзбекистонда электрон савдо бозори деярли бўш, уни эгалламоқ керак» (видео)

Тадбиркор Фируз Аллаев: «Ўзбекистонда электрон савдо бозори деярли бўш, уни эгалламоқ керак» (видео)

Фото: «Xabar.uz»

«Хabar.uz» ахборот-таҳлилий портали «Asaxiy.uz» интернет дўкони асосчиси ва раҳбари тадбиркор Фируз Аллаев билан интервью уюштирди.

Тадбиркор Ўзбекистондаги интернет дўконлар ва электрон савдо масаласи ва унинг юртимиздаги истиқболи хусусида гапирди. Шунингдек, ўзбек блогосфераси, бугунги ОАВларда сўз эркинлиги ва ахборот олиш, жамиятда трендда бўлган муаммолар хусусида фикр юритилди. Суҳбатнинг энг қизиқарли жойларидан айрим фикрларни сизга тақдим этамиз.

***

Ўзбекистон электрон савдо учун жуда қулай мамлакат. Бу ерда бозор деярли бўш, ҳеч ким томонидан эгалланмаган. Шахсий ҳисобимча аҳолининг максимал 3-4 фоизи маҳсулот ёки товарларни интернет дўконларда харид қилади.

***

Интернет ва ижтимоий тармоқлар бугун тадбиркор маҳсулотини реклама қилиш имкониятини юз баробарга оширди десак, муболаға бўлмайди.

***

Жамиятда маълум бир табақа бошқаларнинг қандай яшашини, фикрлашини белгилаб бермаслиги керак.

***

Бизда «маънавият» сўзининг минг хил қиёфаси яратилди. Улардан бири айнан цензура кўринишда пайдо бўлди. Айнан шу цензура барчани бир хил қолипга солишга ҳаракат қилди. Маънавият илм кўринишида бўлса, унга ҳеч ким қарши чиқмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг