Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япон компаниялари ўзбек автомобилсозлигига сармоя киритади

Япон компаниялари ўзбек автомобилсозлигига сармоя киритади

Фото: UzAuto

Токиода Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми ўтказилди, унда 500 дан зиёд япон компаниялари ва ташкилотлари билан бирга «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари ҳам қатнашдилар.

Форум дастури пленар йиғилиш ва иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида ҳамкорликни ривожлантириш салоҳиятини ёритишга бағишланган бир неча секция сессияларини ўз ичига олди.Форум якунига кўра Япониянинг Isuzu Motors ва Itochu Corporation компанияларининг «Ўзавтосаноат» АЖ билан ҳамкорлиги ҳисобига автомобилсозлик соҳасига йирик инвестициялар жалб қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Япониянинг «ISUZU Motors» ва «ITOCHU Corporation» компаниялари билан узоқ йиллик ҳамкорлик 2007 йилдаёқ бошланганди – ўзбек машинасозлиги ривожининг янги босқичига Самарқанд автомобиль заводида Isuzu шассиси ва куч агрегатлари базасида юк машиналари ва автобусларни серияли ишлаб чиқариш орқали старт берилганди. «ISUZU Motors» ва «ITOCHU Corporation» компаниялари билан ҳамкорлик «СамАвто» МЧЖга ишлаб чиқаришни салмоқли кенгайтириш имконини берди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун «SamAuto» МЧЖ ҚК томонидан, япониялик шериклар билан биргаликда, япон томонидан 15 млн АҚШ долларилик инвестицияларни жалб қилиш масаласи ишлаб чиқилганди. Мазкур лойиҳа доирасида, жорий йил сентябр ойида «СамАвто» МЧЖ, «ISUZU Motors» ва «ITOCHU Corporation» ўртасида лойиҳага япон инвестицияларини жалб қилиш бўйича зарур ҳаракатлар режаси имзоланди, у 2021 йилга қадар «СамАвто» МЧЖ ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 5 минг дона (автобус, юк техникаси ва пикап)дан 10 минг донага етказиш имконини беради.

Япония компаниялари билан ҳамкорлик ўз давомига ва натижаларига эга: ўтган ойда Ўзбекистонда илк бор ишлаб чиқарилган «ISUZU D-MAX» пикаплари тақдимоти ўтказилди, уларни ишлаб чиқариш СамАвтонинг техник шериги – Япониянинг ISUZU Motors автомобилсозлик компанияси билан биргаликда амалга оширилди. Япониялик шериклар билан ҳамкорлик СамАвтога чиқарилаётган маҳсулот линиясини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватини ва «СамАвто» МЧЖ экспорт салоҳиятини ошириш имконини яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг