Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда дунёдаги биринчи учар автомобиллар заводи қурилади

Хитойда дунёдаги биринчи учар автомобиллар заводи қурилади

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида учар автомобиллар учун интеллектуал ишлаб чиқариш базаси қурилиши бошланди. XPeng Motors ишлаб чиқарувчи компанияси улкан режалари ҳақида маълум қилди.

XPeng асосчисининг таъкидлашича, янги модел шу йилнинг сентябр ойидаёқ илк парвозини амалга оширган. Унга 2024 йил охиридан буюртмалар қабул қилина бошланади.

Келажакда лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг донани ташкил этиши қайд этилди.

XPeng Motors - Хитойнинг автомобилсозлик компанияси бўлиб, «ақлли» йўловчи электр транспорт воситаларини (шу жумладан, учувчисиз) энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. XPeng г, шунингдек, ўз автомобилларига хизмат кўрсатади ва ижарага беради, ўзининг заряд станциялари тармоғини тақдим этади ва учувчисиз учиш аппаратлари ва автоном ҳайдаш тизимларини (жумладан, ўзининг дастурий таъминоти, овозли ёрдамчилари, сенсорлари) ишлаб чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг