Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Тожикистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Фото: Тожикистон транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Тожикистонда электр транспортини ривожлантириш давлат дастури доирасида электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Мамлакат транспорт вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳада Хитой компаниялари иштирок этади.

«Тожикистон экологик тоза ва арзон электр энергияси ишлаб чиқарувчисидир, шу боис мамлакатда электр транспортидан фойдаланиш самарали ва мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, бу билан импортга қарамлик камайтирилади», — деди транспорт вазири Азиз Иброҳим.

Комплекс дастурни амалга оширишга 228 млн 916 минг сомоний (272 млрд сўм атрофида) сарфланиши ҳисоблаб чиқилган. Асосий сармояни хусусий сектор киритиши кутилмоқда.

Дастурни 2028 йилга қадар амалга ошириш белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг