Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон банклари тақдим этаётган автокредитлар (рўйхат)

Ўзбекистон банклари тақдим этаётган автокредитлар (рўйхат)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда 2019 йилга нисбатан автокредитларни бериш шартлари қанчалик ўзгарганлиги таҳлил қилинди. «Spot» нашрининг ёзишича, 2019 йил декабр ойида автокредит бўйича қарздорлар сони 2,7 бараварга ўсган.

2019 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 85 мингта автомобил қарздорлиги бор эди. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 ва 2017 йилга нисбатан 12 баравар кўп.

Ёпилмаган автокредитларнинг умумий сони 4519 ни ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 2,7 баравар, 2017 йилга нисбатан 19 баравар кўп.

16 банк 2020 йил январ ойида автокредитларга бўлган юқори талабни қондиришга тайёр. 2019 йилдан асосий фарқ — бу ставкаларнинг ошиши. Aгар ўтган йили бу кўрсаткич ўртача 25–27 фоизни ташкил етган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич деярли 30 фоизни ташкил этади.

Барча банклар шартларига кўра олдиндан тўловни амалга ошириш лозим. Қоида тариқасида, бу автомобил нархининг 30 фоизини ташкил этади, гарчи ундан кўпроқ ёки камроқ вариантлар бўлса ҳам.

Бир нечта банклар автокредитлар таклиф қилишмоқда — улар бўйича фоиз ставкаси омонат миқдори ва кредит бериш муддатига қараб ўзгаради.

Банк

Муддати

Бошланғич тўлов

Фоизи

Asia Alliance Bank

12 ойдан 36 ойгача

25%дан

27%дан
31%гача

«Ипотека-банк»

12 ойгача

40%дан

30%

«Ўзпромстройбанк»

12, 24 ва 36 ойгача

25%дан

28% дан 31,9%гача

Банк «Ипак Йўли»

36 ойгача

40%дан

23,8%

«Агробанк»

12 ва 24 ойгача

50%дан

28% ва 30%

«Капиталбанк»

12 ойгача

30%дан

24%

«Универсалбанк»

36 ойгача

30%дан

42%

«Трастбанк»

36 ойгача

30%дан

24%дан
28%гача

«Туркистонбанк»

36 ойгача

30%дан

28%дан
30%гача

«Даврбанк»

35 ойгача

30%дан

30%

Ravnaq Bank

12 ва 36 ойгача

30%дан

28%дан
32%гача

Orient Finans Bank

48 ойгача

25%дан

26%дан
28%гача

«Савдогарбанк»

30 ойгача

30%дан

30%

«Ҳамкорбанк»

36 ойгача

30%дан

30%

Ziraat Bank Uzbekistan

12, 24 ва 36 ойгача

30%дан

24%дан
27%гача

Tenge Bank

36 ойгача

30%дан

25,9%гача

Эътибор беринг: маълумотлар ушбу мақола нашр этилгунга қадар тегишли бўлиб, фақат маълумот сифатида тақдим этилади. Кредит шартлари ўзгариши мумкин. Маълумотларни банкларнинг ўзида аниқлаштириш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг