Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Қуйичирчиқда икки автобус ЙТҲ содир этди. Бир киши вафот этган

Бугун Қуйичирчиқда икки автобус ЙТҲ содир этди. Бир киши вафот этган

Фото: Google.com

Бугун, 8 ноябрь куни соат тахминан 07.00 ларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман Тинчлик МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа - Янгийўл йўлининг 52-километрида икки автобус иштирокида ЙТҲ содир этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар бериб ўтган.

Янгийўл туманида жойлашган «КАМОЛАТ-ТРАНС» МЧЖ га қарашли «ISUZI 10 830 JBA» ҳайдовчиси А.А. бошқарувидаги автобус билан Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган «ASIAN BEBI TEXITEL» МЧЖ га қарашли «ISUZU 10V 328 OA» ҳайдовчиси Ж.Б. қувиб ўтиш қоидасини бузиши натижасида автобуслар бир-бирига тегиб, Ж.Б. бошқарувидаги автобус йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада 1976 йилда туғилган йўловчи И.Б. олган тан жароҳати билан Қуйичирчиқ тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Шунингдек, қолган бир нечта фуқароларга Оққўрғон ТМШ ва Қуйичирчиқ ТМШ да биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган. Ҳозирда уларнинг бир нафари даволаниш учун тиббиёт бўлимига жойлаштирилган. Қолган барча фуқаролар саломатлигида муаммо бўлмаганлиги сабабли тиббиёт муассасасида қолишмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг